Германиянинг Zeit газетаси сешанба куни «ҳукумат доираларидаги» номаълум манбаларга таяниб ёзганидек, Германия канцлери Олаф Шольц деярли 2 йил ичида биринчи марта Владимир Путин билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Гап ноябрь ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 учрашуви арафасида бўлиб ўтган телефон суҳбати ҳақида кетмоқда, бироқ ҳозирча Берлин Москвага тегишли сўров билан чиққани йўқ, деб ёзади нашр.
Агар бу суҳбат бўлиб ўтса, Шольц Украинанинг энг йирик иттифоқчилари раҳбарлари орасида Путин билан тўғридан-тўғри алоқани тиклаган биринчи бўлади. Шольц ва Россия президенти ўртасидаги сўнгги телефон суҳбати 2022 йил декабрида бўлиб ўтган. АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам Путин билан охирги марта 2022 йилда тўғридан-тўғри гаплашган.