Нашрнинг ёзишича, Германия Мудофаа вазири Борис Писториус ва Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 23 февралга белгиланган Бундестаг сайловлари олдидан Украинага қурол-яроғ етказиб бериш учун 3 миллиард еврога яқин маблағ ажратмоқчи, бироқ канцлер Олаф Шолц бунга тўсқинлик қилмоқда.
Украинага юборилиши керак бўлган қуроллар рўйхати 2024 йил ноябр ойида Германия ҳукумати коалицияси парчаланганидан кўп ўтмай тузилган. Рўйхатда ракеталар билан жиҳозланган учта Iris-T ҳаво мудофаа батареяси, Patriot ракеталари, ўнта ғилдиракли гаубица ва артиллерия ўқ-дорилари бор.
Режани амалга ошириш Шолц январ ойи бошида Киевга қўшимча маблағ ажратилишини қўллаб-қувватламаслигини норасмий равишда билдирганидан сўнг тўхтаб қолди.