Соғлиқни сақлаш вазирлиги қароригa кўра, эндиликда режали тиббий ёрдамни йўлланмасиз олиш — пуллик асосда амалга оширилади.
Бепул хизматлар давлат кафолати доирасида сақланиб қолади. Қўшимча хизматлар эса мижоз томонидан олдиндан тўлиқ тўланган ҳолда кўрсатилади.
Пуллик хизматлардан тушган маблағнинг 75% қисми тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Маслаҳат, лаборатория ва ташхис хизматлари белгиланган нархнома асосида амалга оширилади. Фуқаролар кафолатланган ҳажмдаги тиббий ёрдамни давлат ҳисобидан олиш ҳуқуқига эга.