Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Оҳангарон туманидаги «Тошкент – Андижон» автомагистралида ҳаракат тезлиги чеклови пасайтирилди

Оҳангарон туманидаги «Тошкент – Андижон» автомагистралида ҳаракат тезлиги чеклови пасайтирилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент – Андижон» автомагистралининг айрим участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида максимал рухсат этилган тезлик қайта кўриб чиқилди.

Янги тартибга кўра, енгил автомобиллар учун белгиланган максимал тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатга туширилди. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур қарор йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилар ва йўловчилар хавфсизлигини ошириш ҳамда ҳаракатни янада тартибли ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.

Ҳайдовчилардан янги йўл белгиларига эътиборли бўлиш, белгиланган тезлик меъёрларига қатъий риоя қилиш ва қоидабузарликлар учун жарималар қўлланилиши мумкинлигини инобатга олиш сўралмоқда.

Киритилди: Бугун 20:51. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!