Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Оҳак цехида 5,3 миллиард сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди

Оҳак цехида 5,3 миллиард сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали комплаенс-назорати ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан Хўжаобод туманида ўтказилган назорат тадбирларида қонунбузарлик ҳолати фош этилди.

Унга кўра, туманнинг Беш қовоқ маҳалласида жойлашган "Б.Б.Б." МЧЖга қарашли оҳак цехида табиий газдан ўғринча ишлатилган. Маълум бўлишича, цехнинг газ таъминотига оид лойиҳа-техник ҳужжати мавжуд бўлмаган.

Носоз ҳолатдаги газ ҳисоблагич орқали ишлаётган оҳак хумдонида 20 та ностандарт газ ёндиргич ўрнатилган ва газдан ноқонуний фойдаланилган.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур корхона туз ишлаб чиқариш учун табиий газдан фойдаланиш бўйича шартнома тузган, лекин уни оҳак ишлаб чиқариш учун ишлатган. Бундан ташқари, газ ҳисоблагичнинг носозлиги сабабли корхона газ тармоғидан узилган бўлса-да, бир марталик тамға бузилиб, ўзбошимчалик билан газдан фойдаланишни давом эттирган.

Текширув натижалари бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди. Унга асосан жами 5 миллиард 358 миллион сўмлик ноқонуний газ истеъмоли аниқланди. Ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 10:00 31.01.2025. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!