Финляндиялик олимлар пародонтит саратон қўзғатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар. Хельсинки университети тадқиқотчилари томонидан 10 йил давомида оғиз бўшлиғида турли муаммоларга эга 68 минг нафар катта ёшли киши кузатиб борилди. Уларнинг 14,45 фоизи саратон сабаб бу дунёдан кўз юмди. Иштирокчиларнинг 11,36 фоизида пародонтит кузатилган эди.
Профессор Тимо Сорсонинг тушунтиришича, бактериялар фақат милкларнинг ўзини зарарлаш билан чекланмайди, улар оғиз орқали бошқа аъзоларга ҳам тарқалади. Бу жараёнда носоғлом оғиздан ошқозон-ичак тракти органларида саратонни пайдо қилувчи ферментлар ажралади.