Исроил қирувчи самолётлари Тулкарим қочқинлар лагерига зарба берганидан кейин атрофдаги вазият чидаб бўлмас аҳволга келди.
Қизил ярим ой шифокори Далия Ҳадайдеҳнинг айтишича, Фаластин лагеридаги қаҳвахонага қилинган ҳаво ҳужуми оқибатлари «даҳшатли» бўлган.
«Биз лагерда кучли портлаш овозини эшитдик. Ҳудуд томон йўл олдик. Биз бутун бино вайрон бўлганини ва алангага айланганини кўрдик», деди Ҳадайде ишғол қилинган Ғарбий Соҳилнинг шимоли-ғарбида жойлашган лагерга берилган ракета зарбасидан кейин Ал-Жазира телеканалига.
“Тана аъзолари ҳар тарафга сочилиб кетган. Бу даҳшатли манзара эди. Жасадларнинг бештаси деярли бутун эди. Аммо 15-20 таси бўлакларга бўлиниб кетган", деди у.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба оқшомида содир бўлган ҳужумда камида 18 кишининг ҳалок бўлганини, кўпчиликнинг яраланганини, вайроналар остида кўмилган одамларни қидириш ишлари давом этаётганини билдирди.