Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Ғарб билан очиқчасига гаплаша бошлади: У Россияга ён бермоқчими?

Украина Ғарб билан очиқчасига гаплаша бошлади: У Россияга ён бермоқчими?

Financial Times'га кўра, Украина Ғарб билан Россияга ҳудудлар бўйича имтиёзлар бериш масаласида очиқроқ гаплаша бошлади.

Нашрнинг ёзишича, Украина расмийлари ҳатто Россия Украина ҳудудида қолган тақдирда ҳам ўт очишни тўхтатиш имкониятини фаолроқ муҳокама қилмоқда. Таъкидланишича, мамлакат Ташқи ишлар вазири Сибига АҚШдаги шахсий учрашувлар чоғида потенциал муросага эришиш йўлларига алоҳида тўхталган.

Хабарда, шунингдек, Украинани қийин кунлар кутаётгани, Зеленский АҚШда ўз мақсадларига эриша олмагани таъкидланган.

"Трампнинг АҚШ сайловларидаги эҳтимолий ғалабаси Украинани ҳарбий ёрдамнинг тўхтатилиши таҳдиди остида ноқулай тинчлик келишувига кўнишга мажбур қилиши мумкинлигидан хавотирлар бор...

Зеленский Вашингтонда асосий масалалар бўйича муваффақиятга эриша олмади ва Ғарб ҳамкорлари босими ортиб бораётгани уни музокарага ундамоқда. Айрим европалик дипломатлар можаронинг потенциал ечими ҳақидаги мунозараларда ўзгаришларни пайқамоқда", деб ёзади Financial Times.

Киритилди: 18:15 01.10.2024. Ўқилди: 5422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!