Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жапаров миллиардерларни пулларини қайтаришга чақирди

Жапаров миллиардерларни пулларини қайтаришга чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида Қирғизистонда миллиардерлар ва 200 миллионер яшаётганини, уларнинг маблағларининг катта қисми офшорларда сақланаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича қабул қилинган қонунга қарамай, уларнинг ҳаммаси ҳам капитални ўз ватанига қайтариш имкониятидан фойдаланмаган.

Қисман олиб келиб, қурилиш соҳасига пул тикаётганлар ҳам бор. Мен уларга: «[пулни] олиб келишдан қўрқманглар, лойиҳаларда иштирок этинглар», деб айтардим. Биз [ташаббусчиларни] тарафдор ва мухолифатга ажратмасдан, иқтисодиёт ва давлатга фойда келтирадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, — деди Жапаров.

Мамлакат тараққиётига сармоя киритишга тайёр бўлганларга давлат ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Мисол тариқасида Жапаров 20 миллион долларлик мулкни ўзи қонунийлаштирганини айтди. У Бишкекдаги 2005 йилдан 2010 йилгача қурилган бинони қонунийлаштирганини қайд этди.

Президент 2023 йил июнь ойида «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ихтиёрий равишда легаллаштириш ва амнистия қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолаган эди.

Расмийлар унинг мақсадини ихтиёрий декларациялашнинг ҳуқуқий механизмини яратиш орқали мулк ва даромадларни қонуний муомалага жалб қилиш эканлигини тушунтирди.

Киритилди: 04:25 04.10.2024. Ўқилди: 4418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!