Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Бизнинг душманимиз битта»: Эрон олий раҳбари жума намозидан кейин нутқ сўзлади

A A A
«Бизнинг душманимиз битта»: Эрон олий раҳбари жума намозидан кейин нутқ сўзлади

Оятуллоҳ Али Хоманаий Эроннинг Исроилга ҳужумидан бир неча кун ўтиб оммавий йиғилишда нутқ сўзлади.

У жума куни ваъз ўқиди - бу Эрон Исроилга ракета ҳужуми уюштирганидан кейин ва Исроил Ҳизбуллоҳ истеҳкомларига ҳужумлар тўлқинини бошлаганидан бери биринчи марта содир бўлди.

Пойтахт Теҳронда минглаб эронликлар етакчини кўриш учун йиғилси, асосий саҳнада ўлдирилган Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг сурати билан ёнма-ён жойлаштирилган Хаманаий сурати эди.

Баъзилар Ҳизбуллоҳнинг яшил ва сариқ байроғини, бошқалари эса Фаластин байроғини кўтариб олган.

Оятуллоҳ Хоманаий пойтахт Теҳронда эронликларга мурожаат қилди:

«Душманимиз қабул қилган сиёсат барча мусулмонлар орасида бўлиниш ва исён уруғини сепиш, фитна қўзғашдан иборат. Улар фаластинликлар, ливанликлар, мисрликлар ва ироқликлар учун бир хил душмандир. Улар Яман ва Сурия халқининг душмани,» - деди Эрон олий раҳбари катта оломонга.

«Бизнинг душманимиз битта».

Киритилди: 16:13 04.10.2024. Ўқилди: 10138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!