Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ОАВ: Отабек Муродовнинг уйи тинтув қилинди

ОАВ: Отабек Муродовнинг уйи тинтув қилинди

Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Отабек Муродов қамоққа олиниб, дастлабки сўроқ ишлари бошланганидан сўнг, унинг мол-мулки ва уйлари рўйхати шакллантирилгани айтилмоқда.

«7news.uz»нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Отабек Муродовнинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 даги хонадони (Бизда уй ва хонадон манзили мавжуд) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар ходимлари томонидан тинтув қилинган.

Ишончли манба Отабек Муродовнинг Тошкентда ҳовлиси борлиги ва унга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари келиб тинтув ўтказганини ҳам хабар қилди. Лекин, ҳовли борасидаги маълумотлар ҳозирча тўлиқ тасдиқланмади.

Шунингдек, Отабек Муродовнинг яқиндагина хавфсизлик идораларидан бирида иш бошлаган жияни М.А. (Исми-шарифи бизга маълум) ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Муродовга нисбатан қўлланган уй қамоғи сифатидаги эҳтиёт чораси аллақачон ўзгартирилиб, у қамоққа олинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатидаги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев собиқ Бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Отабек Муродов шундай қилиб устозлари ортидан қамоққа олинди. Аввалига Рашиджон Қодиров, кейин Ихтиёр Абдуллаев ва ниҳоят мана Отабек Муродов ҳам қамоққа олинди.

Киритилди: 10:27 06.11.2019. Ўқилди: 10819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!