АҚШ яқин ҳафталарда Эроннинг ядровий иншоотларига зарба беришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда анонимлик шарти билан маълумот тақдим этган исроиллик сиёсатчилар ва ҳарбий амалдорларга таяниб, Тҳе Даилй Маил нашри хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, АҚШнинг Эронга ҳужум қилишга тайёрлигини тасдиқловчи Б2 Спирит стратегик бомбардимончи самолётларининг Ҳинд океанидаги Диего Гарция оролидаги Америка-Британия ҳарбий базасига топширилиши бўлиши мумкин. Ҳозирда у ерда 7 та шундай самолёт, шунингдек, ёнилғи қуювчи самолётлар мавжуд.