Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"O‘zbekistonlik.STUDENTS" фильмининг иккинчи қисми жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди

"O‘zbekistonlik.STUDENTS" фильмининг иккинчи қисми жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди

O‘zbekistonlik.STUDENTS фильмининг иккинчи қисми жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Фильм орқали томошабинлар Буюк Британиянинг етакчи университетларида таълим олаётган икки нафар ўзбекистонлик талабанинг ҳаётига оид ҳикоя билан танишади.

Янги эпизод премьераси бугун 18.00да МУ-5 телеканали ва Uzbekistan's Club YouTube-каналида эфирга узатилади. Қаҳрамонлар - Лондоннинг Бруней университетида таҳсил олаётган бухоролик Ғайрат Юсупов ва Буюк Британиянинг Рединг университетида юридик ҳуқуқни ўрганаётган фарғоналик Юлдуз Ғаниева.

O‘zbekistonlik.STUDENTS дунёнинг энг яхши ОТМларини кўрсатиш, у ерга ўқишга кириш сирларини очиш ва ўзбекистонлик иқтидорли талабалар ҳикояларини ёшлар эътиборига ҳавола этиш мақсадида яратилган.

Эпизод Ucell, Uzairways, Тошкентдаги Турин политехника университети ва Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида суратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan’s Club — бутун дунёдаги ўзбекистонлик муваффақиятга эришган ёшларни бирлаштириш, шунингдек, ўзбекистонликлар имижини замонавий, меҳнатсевар ва интеллектуал салоҳияти юқори миллат сифатида тарғиб қилиш учун яратилган глобал майдон.

https://youtu.be/d_bJioeQCb4

Киритилди: 19:19 11.11.2023. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!