Испаниялик тажрибали ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, "Ньюкасл" испанияликка бир ярим йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Маош — 10 млн евро.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Ньюкасл"нинг бошқа бир ҳимоячиси Свен Ботман жароҳат олиб, сафдан чиққанди.