Нью-Йоркда экспертлар даражасида ядровий “бешлик” учрашуви бўлиб ўтди, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
“10 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда Россия томонидан қуролни тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти вакиллари иштирок этди”, деди у брифингда.
Ядро қуролига эга давлатлар норасмий бирлашмаси – ядро бешлигига Россия, Хитой, Буюк Британия, АҚШ ва Франция киради. 2023-2024 йиллари РФ ушбу форматда мувофиқлаштирувчи ролини ўйнади, кейин бу вазифа ХХРга ўтди.