Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нью Йоркда ўзбекистонлик йигит жинсий жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинди

Нью Йоркда ўзбекистонлик йигит жинсий жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинди

28 апрель куни АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ходимлари 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Улуғбек Давроновни қўлга олди. Аниқланишича, у АҚШ ҳудудида ноқонуний равишда бўлган ва ҳозирда бир қатор оғир жинсий жиноятларда айбланмоқда.

Давроновга қўйилган айбловлар орасида номусга тегиш (розилик берилмаган тарзда оғизга жинсий алоқа), тан жароҳати етказиш мақсадида ҳужум қилишга уриниш ва жинсий зўравонлик (жинсий алоқа қилишга мажбурлаш) кабилар бор.

Давронов илк бор АҚШ чегара хизматига 2022 йил 28 декабрда Аризона штатининг Луквилл шаҳри яқинида рўбарў келган. У иммиграция хизмати рухсатисиз ва розилигсиз Мексикадан АҚШга ноқонуний равишда кириб келган бўлган. Чегара хизмати ходимлари уни ҳибсга олиб, мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш жараёнини бошлаган. 2023 йил 28 июлда иммиграция бўйича судья уни АҚШдан сиртдан чиқариб юборишга қарор қилган.

Квинс округи жиноят ишлари бўйича суди 19 февралда Давроновга юқорида айтиб ўтилган айбловларни эълон қилган. ICE`нинг Нью Йорк бўлими Давроновни мамлакатдан чиқариб юборилиши лозим бўлган жиноятчи чет эл фуқароси сифатида аниқлаган ва ўша куниёқ Квинс Марказий қамоқхонасига иммиграция ушлаб туриш тўғрисида хабар юборган. Эртаси куни Квинс округи Марказий қамоқхонаси ICE`нинг талабини бажармаган ва унинг озод қилингани ҳақида хабар бермаган ҳолда Давроновни қўйиб юборган.

ICE`нинг Нью Йорк бўлими ходимлари ва Homeland Security Investigations махсус агентлари мақсадли операция давомида Давроновни Статен-Айлендда қўлга олиб, уни ICE офисига олиб кетган. Ҳозирда у ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Киритилди: 09:32 13.05.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!