Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Нью-Йоркда полиция робот-итлари кўчаларни қўриқламоқда (видео)

A A A
Нью-Йоркда полиция робот-итлари кўчаларни қўриқламоқда (видео)

АҚШнинг Бронкс кўчаларини Нью-Йорк шаҳар полиция департаментининг полиция робот-ити қўриқламоқда, деб хабар берди "FNTV".

Маълумотларга кўра, роботга қоронғида нима бўлаётганини кўриш имконини берувчи камералар ва чироқлар ўрнатилган. Оғирлиги қарийб 70 кг ни ташкил этувчи робот соатига уч ярим миль тезликда ҳаракатлана олади. Робот «Boston Dynamics» томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, қиймати тахминан 74,5 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Таъкидланишича, дам олиш кунлари робот-ит Шарқий 227-кўчадаги уйга бостириб кирган талончиларни ушлаш операциясида қатнашган. Робот уйга югуриб кириб, керакли қаватга кўтарилган ва вазият кўздан кечирган.

Бу вақт ичида полиция роботнинг кўзлари билан вазиятни кўриб турган.

 

Киритилди: 04:30 26.02.2021. Ўқилди: 1911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!