Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Нью-Йоркда Мадуро иши бўйича иккинчи суд мажлиси бошланди

Нью-Йоркда Мадуро иши бўйича иккинчи суд мажлиси бошланди

Нью-Йоркдаги федераль судда Николас Мадуро иши бўйича иккинчи суд мажлиси ўтказилмоқда. Суд мажлиси Элвин Хеллерстайн раислигида ўтмоқда.

Reportнинг CNNга таяниб хабар беришича, суд Мадуро адвокати Барри Поллакга сўз берди. Поллак ҳуқуқий хизматлар учун тўлов масаласида ҳимоя позициясини баён қилди:

«Айбланувчилар фақат малакали адвокатга эмас, ўзлари танлаган адвокатга ҳам ҳуқуқли ва бу учун қонуний воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Улар ҳимоя учун маблағларини ишлатишда мутлақ ҳуқуққа эгадир», — деди Поллак.

Унинг айтишича, Мадуро ва рафиқаси ҳуқуқий хизматларни мустақил равишда тўлай олмасликларини маълум қилиб, Венесуэла ҳукумати уларнинг ҳимояси учун маблағ ажратиши ҳуқуқини талаб қилмоқда.

Дональд Трамп эса бугун Мадурога қарши «қўшимча ишлар очилишини» маълум қилди.

Киритилди: 22:27 26.03.2026. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!