Нью-Йорк шаҳрида кўп қаватли бинонинг қисман қулаши содир бўлди.
New York Post нашри хабар беришича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари воқеа ҳақида ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
Хабар қилинишича, чоршанба куни эрталаб Бронксда газ портлаши содир бўлиб, Александр проспектидаги Mitchel Houses турар-жой мажмуасидаги бинолардан бирининг бир қисми қулаб тушган.
Расмийларнинг айтишича, жабрланганлар йўқ.
Полиция бино атрофидаги ҳудудни ўраб олди. Портлаш сабаблари ўрганилмоқда.