Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Нью-Йоркда ҳарбий штаб ташкил этилди

Нью-Йоркда ҳарбий штаб ташкил этилди

Politico нашри хабар беришича, Нью-Йорк губернатори Кети Хочул президент маъмуриятининг шаҳарга Миллий гвардия қўшинларини киритиш қарори ортидан, сўл демократик Зохран Мамдани янги мер этиб сайланганидан сўнг махсус ҳарбий штаб-квартира ташкил этди.

Хочул ўзгача “уруш хоналари” яратди ва ҳар қандай федерал аралашувни олдини олиш ёки юмшатиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари, бизнес ва фуқаролик фаоллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди”, — дейилади хабарда.

Губернатор Трампнинг Мамдани ё мер этиб сайланишига бўлган муносабатидан хавотирда бўлиб, фахрийлар ва диний ташкилотлар вакиллари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказишга қарор қилган.

Politico манбасининг айтишича, Хочул жамоасининг асосий мақсади шаҳарга қўшин киритишнинг олдини олиш, агар бу амалга ошмаса, жараённи кечиктиришга ҳаракат қилиш режалаштирилган.

Киритилди: 15:33 10.11.2025. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!