Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Нью-Йоркда Дональд Трамп туғилган уй 2,3 миллион долларга сотувга қўйилди

Нью-Йоркда Дональд Трамп туғилган уй 2,3 миллион долларга сотувга қўйилди

Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳаётининг илк йилларини ўтказган уй сотувга қўйилди. Бу уй Queens туманидаги Jamaica Estates ҳудудида жойлашган бўлиб, 1940 йилда Трампнинг отаси Фред Трамп томонидан қурилган. Дональд Трамп бу ерда 1946 йил 14 июнда туғилганидан тўрт ёшгача яшаган.

Мазкур уй бир неча бор эгасини ўзгартирган. 2016 йилги президентлик сайловлари арафасида инвестор Майкл Дэвис уни 1,39 миллион долларга сотиб олган ва бир йил ўтиб уни 2,14 миллион долларга хitoylik аёлга қайта сотган.

Бир неча йил давомида бўш турган ва, қўшниларнинг айтишича, 30 тача кўча мушуклари яшаган уй кейинчалик девелопер Томми Лин томонидан сотиб олинган. У бино фасадини ва қадимий печини сақлаб қолган ҳолда тўлиқ реставрация қилган ҳамда замонавий техника билан жиҳозлаган.

Эндиликда 232 квадрат метр майдонга эга янгиланган уй яна сотувга қўйилди. Нархи — 2,3 миллион доллар ёки тахминан 1,98 миллион евро.

Киритилди: 17:12 13.11.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!