13 декабр куни Нью-Йорк штатидаги Стюарт аэропорти учиш-қўниш йўлакларини вақтинча ёпиб қўйди. Бу ҳақда губернатор Кэти Ҳокул маълум қилди. Губернатор дронлар устидан назоратни кучайтиришга чақирди.
Сўнгги ойларда АҚШ шимоли-шарқида номаълум учувчисиз қурилмалар кузатилгани ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Германияда ҳам номаълум учувчисиз қурилмалар парвозлари қайд этилган. Декабр ойи бошида Германиянинг Рамштейн шаҳридаги муҳим саноат объектлари ва АҚШ авиабазаси устида бир нечта шундай қурилмалар кузатилган эди.