Яқинда террор ташкилоти ПКК/ЙПГ исроилдан Сурия Миллий Армиясига (СМА) қарши курашда ёрдам сўради, жумладан, Туркияга мойил кучларга қарши самолётлардан фойдаланишга ҳам.
«Туркия Овози» гуруҳи бу масалани Анқарадан келган юқори мартабали вакиллар билан муҳокама қилди ва уларнинг жавобини олди:
Туркия бундан хабардор. Агентликларимиз исроилга ҳеч қандай шароитда ПКК/ЙПГ СДФ террористларини исроил ҳаво кучлари ёки бошқа кучлар томонидан қўллаб-қувватланишига тоқат қилмаслигини олдиндан айтиб ўтди.
Агар исроил шундай ҳаракатлар қилишга қарор қилса, бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ва қирувчи самалётларимиз уларни йўқ қилишга тайёр. Тегишли буйруқлар аллақачон Туркия Қуролли кучлари Бош штабимизга етказилган.
Бунинг тасдиғи сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги ҳарбий объектларга берган зарбалари Туркия чегараларидан анча узоқда амалга оширилди. Уларнинг ҳеч бири СМАга қарши қаратилган эмас.
Бу исроил ҳукумати Туркия қуролли кучларининг жавоб ҳаракатларидан қўрқаётганидан далолат беради.