Россия қўшинлари Суриядан чиқиб кетмоқда, деб ёзади хорижий ОАВ.
Суриялик жангчилар Россия Қуролли Кучлари колоннасини ўрта бармоқларини кўрсатган ва оёқ кийимларини ечган ҳолда кузатиб қўйди. Бу нафрат рамзи.
Ундан аввалроқ хабар қилинишича, Суратларда Хмеймим авиабазасига келган транспорт самолётлари, шунингдек, Россияга жўнатиш учун тайёрланган С-400 зенит-ракета мажмуаси элементлари акс этган. Бундан ташқари, сунъий йўлдошлар Россия ҳарбий кемаларининг Тартус портидан чиқиб кетаётганини қайд этган.
Германия мудофаа вазирлиги ҳам Россия қўшинларини Суриядан эвакуация қилиш бошланганини тасдиқлади, деб ёзади Билд. Бундесвернинг таъкидлашича, рус гуруҳи аллақачон Тартус портини тарк этган. Финанcиал Тимес сунъий йўлдош тасвирлари ва Украина разведкаси маълумотларига асосланиб, эвакуация тадбирларини ўтказиш учун Хмеймим авиабазасига иккита Ан-124 ва учта Ил-76 йирик транспорт самолётлари, шунингдек, учта Ан-32 ва битта Ан-72 кичикроқ самолётлари келганини таъкидлайди.