Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нью-Йорк мэрлиги учун сайловда ютган Мамдани ғалаба нутқида Трампга мурожаат қилди

Нью-Йорк мэрлиги учун сайловда ютган Мамдани ғалаба нутқида Трампга мурожаат қилди

CBS телеканали кутилмаларига кўра, Демократик партия вакили Зоҳран Мамдани Нью-Йорк мэрлиги сайловида 50,4 фоиз овоз олиб, шаҳарнинг янги раҳбарига айланади. Унинг рақиблари аллақачон ўз мағлубиятини тан олди.

Мамдани ғалаба нутқида ўз сайловолди ваъдаларига эътибор қаратди. Сиёсатчи, шунингдек, Доналд Трампни ҳам тилга олди.

"Доналд Трамп, биламан, сен ҳозир мени томоша қиляпсан. Сенга айтадиган учта сўзим бор: товушни баландроқ қил. Энди бирортамизгача етиб олмоқчи бўлсанг, аввал ҳаммамиздан ўтишингга тўғри келади", — деди сиёсатчи.

Трамп бунга жавобан Truth Social тармоғида "Мана, бошланди", дея қисқа пост ёзди.

Киритилди: 13:46 05.11.2025. Ўқилди: 1114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!