АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан кейин Москвага босим ўтказмаслигини ва қаттиқ санкциялар киритмаслигини аниқ-равшан билдирди.
Бу ҳақда The New York Times газетаси амалдорларга асосланиб хабар бермоқда.
"Трамп Россияга босим ўтказиш ниятида эмаслигини, айниқса қаттиқ иқтисодий санкциялар жорий этишни хоҳламаслигини аниқ кўрсатди," дея таъкидланади мақолада.