Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

NYT: Трамп АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсатида 180 даражали бурилишни амалга оширмоқда

NYT: Трамп АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсатида 180 даражали бурилишни амалга оширмоқда

Қўшма Штатлар президенти матбуот анжуманида Украина ва Володимир Зеленскийни қаттиқ танқид қилиб, уларни урушни бошлашда айблади, сайловлар ўтказилишини талаб қилди, бироқ Россиянинг босқин учун жавобгарлиги ҳақида ҳеч нарса демади. У, шунингдек, келишувга эришиш учун Путиндан ҳеч қандай махсус ён беришларни талаб қилмади.

"Трамп Қўшма штатлар ташқи сиёсатида сўнгги даврлардаги энг ҳайратланарли бурилишлардан бирини амалга оширмоқда. Бу 180 даражали бурилиш АҚШнинг дўстлар ва душманларини асосий муносабатларда ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери АҚШ президентлари аввал Совет Иттифоқига, сўнгра унинг вориси ҳисобланувчи Россияга эҳтиёткорлик билан ёндашган. Трамп эса Россияни келажакдаги ҳамкорлик лойиҳаларида шерик сифатида кўришга ҳаракат қилмоқда", деб ёзади NYT.

Нашрга кўра, Трампнинг атрофидагилар бу бурилишни "кўп йиллик нотўғри сиёсатнинг зарурий тузатилиши" деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, АҚШ ўз куч ва ресурсларини Европани ҳимоя қилишдан Хитойга қарши курашга йўналтириш керак.

Киритилди: 18:55 19.02.2025. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!