Бу билан компания ўз чиплари Хитойга тушиб қолмаслиги учун ҳаракат қилмоқда.
Financial Times нашри маълумотларига кўра, текширув Nvidia’нинг Сингапур, Малайзия ва Япониядаги аввалги мижозларини қамраб олди. Уларнинг аксарияти "нео-булутли провайдерлар", яъни СИ-моделларнинг иш юкламалари учун махсус булутли платформалар яратиш ва уларни бошқаришга ихтисослашган компаниялар бўлган.
Текширувлар натижасида ишлаб чиқарувчи ҳамкорликни давом эттирадиган компанияларнинг "оқ рўйхати" тузилди. Унга Nvidia’нинг аввалги мижозларининг ярмидан камроғи кирди.
Назоратнинг кучайтирилиши Трамп маъмуриятининг илғор АҚШ микросхемалари учинчи мамлакатлар орқали Хитой компанияларига етиб боришининг олдини олишга қаратилган интилиши билан боғлиқ. Қўшма Штатларнинг илғор процессорларини Хитойга экспорт қилиш кўп йиллардан буён тақиқланган.
Аввалроқ Трамп Пекинга Nvidia H200 чипларини сотишга рухсат берган, (бу чиплар илғор ишланмалардан сезиларли даражада ортда қолади), бироқ уларнинг сотуви Хитой расмийларининг ўзлари томонидан маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлаш мақсадида блокланмоқда.