Олдинроқ Қирғизистонда ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоевга нисбатан тергов ишлари бошлангани, бунга унинг қирғизлар ҳақида айтган гапи акс этган видео сабаб бўлгани ҳақида гапиргандик. Бунга жавобан Нурсултон Рўзибоев у қирғиз миллатини ҳақорат қилмаганини таъкидлаб, вазиятга ойдинлик киритди.