Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. Яна 4 кишининг жасади топилди

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. Яна 4 кишининг жасади топилди

Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Темир жол» МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино конструкцияларига қисман шикаст етган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли идоралар ходимлари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни соат 02:30 ларда ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб бино конструкциялари орасидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган эди. Эрта тонгга келиб, вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасади топилиб, жами ҳалок бўлганлар 5 нафар бўлди.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:20 30.01.2023. Ўқилди: 2456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!