Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нукусда чорвачилик лойиҳаларини молиялаштириш бўйича амалий семинар ўтказилди!

Нукусда чорвачилик лойиҳаларини молиялаштириш бўйича амалий семинар ўтказилди!

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Франция тараққиёт агентлиги кўмагида Нукусда фермерларимиз учун ҳудудий семинар бўлиб ўтди. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ва ҳамкор банклар иштирокидаги бу тадбир қорақалпоғистонлик фермерлар учун катта тажриба мактабига айланди.

📌 Фермерлар нималарни ўрганишди?

✔️ Аризаларни тўғри тайёрлаш: чорвадорлар грант ва кредит олиш учун лойиҳаларни қандай тўғри расмийлаштириш ва йўл қўйиладиган хатоларни қандай бартараф этишни ўрганишди.

✔️ Реал тажриба: аввал лойиҳа ёрдамида ўз хўжалигини кенгайтирган фермерлар эришган ютуқлари ва дуч келган қийинчиликлари билан ўртоқлашдилар.

✔️ Амалий машғулотлар: иштирокчилар ўз лойиҳаларини мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқишди ва банклардан керакли эксперт тавсияларини олишди.

Семинар нафақат билим бериш, балки фермерлар, банклар ва уюшмалар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш ҳамда ҳамкорликни янада жонлантириш учун қулай майдон бўлди

Киритилди: 15:54 06.07.2026. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!