Бош прокуратура штаби томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “Е. К.” МЧЖга қарашли корхонада ҳисоблагич уланиш схемасини ўзгартириб, 378 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
1.Шунингдек, ушбу шаҳарда жойлашган “Н. Д.” МЧЖга қарашли бинода ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисобларга кўра, 149,6 млн сўмни ташкил қилди.
2.Яна бир ҳолат Нукус шаҳрида Н. Ш. О. Б. га қарашли бино ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 533,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.