Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Ноттингем Форест"га қарши Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушадими?

"Ноттингем Форест"га қарши Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушадими?

Хабарингиз бор, бугун Англия Премьер-лигасининг 18-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сафарда "Ноттингем Форест" билан куч синашади. Ушбу тўқнашувдан аввал айрим нашрлар беллашув учун "шаҳарликлар"нинг тахминий таркибини эълон қилди.

Кўплаб ишончли нашрлар - "Sports Mole", "London Evening Standard", "Sportsgambier", "Fotmob" ва "Sportingnews" бугунги тўқнашувда Гвардиола ротация қилмоқчи эмаслигини ва одатдагидек футболчилар бугун ҳам асосийда тушишини тахмин қилмоқда:

Доннарумма, ЎРайли, Гвардиол, Диаш, Нунеш, Рейндерс, Нико, Силва, Фоден, Шерки, Холанд.

Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашув Тошкент вақти билан 17:30’да старт олади.

Киритилди: 11:55 27.12.2025. Ўқилди: 1473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар