Норвегиянинг Монгстад шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди, воқеа жойида эвакуация ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда НРК телерадиокомпанияси ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб хабар берди.
"Ўт ўчириш хизмати Монгстаддаги нефтни қайта ишлаш заводида трансформатор ёнғини ҳақида хабар берди. Ҳозирда обектда эвакуация ишлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ", — дейилади телерадиокомпания хабарида.