Норвегия қамоқхоналарнинг ёпилиши ва ходимлар билан боғлиқ муаммолар туфайли қамоқхоналар учун жой танқислигига дуч келмоқда.
Норвегиянинг TV2 телеканалига таяниб хабар беришича, ҳозирда қамоқхоналарда 560 ўрин етишмайди.
Осло, Сарпсборг ва Драммендаги учта қамоқхона ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли ёпилди. Айни пайтда ахлоқ тузатиш муассасаси ходимлари мамлакат ичидаги бошқа идораларга, масалан, божхона ва қуролли кучларга ўтказилган, натижада кадрлар етишмайди. Қолаверса, айрим ходимлар меҳнат шароити ёмонлиги ва иш ҳақининг пастлиги сабабли ишдан кетмоқда.
TV2 журналистларининг таъкидлашича, қамоқхона сиғимини ошириш бўйича кўриб чиқилаётган чора-тадбирлар доирасида расмийлар ҳар бир камерага иккита маҳбусни жойлаштириш ва ҳуқуқбузарларни муддатидан олдин озод қилиш имкониятини оширишни кўриб чиқмоқда.