Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Норвегияда 60 минг тонна нефть оқиб кетди

Норвегияда 60 минг тонна нефть оқиб кетди

Осло яқинидаги эски трансформатор подстанциясида катта миқдорда нефть оқиб кетди. Воқеа содир бўлган жойда ичкарига кириш излари топилган. Экологлар ифлосланиш кўламидан хавотирда, дея хабар беради Euronews.

Якшанба куни Осло яқинидаги Берум муниципалитетидаги эски трансформатор станциясидан 60 минг тоннага яқин нефть сизиб чиқди. Норвегия полицияси эҳтмолий саботаж ҳаракатини текширмоқда.

Маҳаллий электр тармоқлари оператори Statnettнинг фикрича, ҳодиса ҳужумчиларнинг қасддан қилган ҳаракатлари натижасидир. Станциядаги панжара шикастлангани ва кимдир трансформатор бакининг қопқоғини бураб қўйгани айтилмоқда.

— Кўриниб турибдики, кимдир ичкарига кириб, трансформатор қопқоғини олиб ташлаб, уни очиқ қолдирган ва бунинг натижасида катта миқдордаги нефть оқиб кетган, — деди Statnett вакили Томас Феннефосс.

Бироқ, полиция баёнотида бу назариянинг аниқ далиллари ҳали йўқлигини айтди.

Вазият одамлар учун дарҳол хавф туғдирмайди. Аммо атроф-муҳит учун ўта хавфли бўлган нефть маҳсулоти станция яқинида оқадиган Сандвик дарёсига, шунингдек, тупроққа тушди. Шу муносабат билан экспертлар атроф-муҳитнинг ифлосланиш кўлами ва умуман мамлакатдаги экологик хавфсизликдан хавотир билдирмоқда.

Киритилди: 09:25 19.03.2025. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!