Аэропортда Россия президентини Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Путиннинг Тожикистонга давлат ташрифи Исмоил Сомоной ёдгорлигига гул қўйишдан бошланди. Эртага давлат раҳбарларининг ҳамда Россия-Тожикистон делегациялари музокаралари бўлиб ўтади.
Шунингек, Путин Душанбеда "Марказий Осиё - Россия" саммити ва МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгашида иштирок этади.
9 октябр куни эса Душанбеда Владимир Путин ва Илҳом Алиев ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади, деб маълум қилди Кремл матбуот котиби.