Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Тhe Guardian хабар берди.
Мамлакат бош вазири Йонас Гар Стёрeнинг сўзларига кўра, технология компаниялари "балоғатга етмаган болаларнинг миясига қарши" ташкил этилган бўлиб, уларни "алгоритмлар кучидан" ҳимоя қилиш керак.
Ҳозирда Норвегияда 13 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда чекловлар мавжуд. Шу билан бирга, тақиқ яхши самара бермаяпти: ўн ёшли болаларнинг 58 фоизи ва ўн бир ёшлиларнинг 72 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Болаларнинг чекловни четлаб ўтишига йўл қўймаслик учун расмийлар шахсий маълумотларга оид маҳаллий қонунларни ҳам ўзгартиришни ва ёшни расмий текшириш механизмини жорий қилишни режалаштирмоқда.
"Австралия ҳукумати худди шундай тақиқни сентябр ойида маъқуллаган эди. Ушбу давлатда энг кам ёш ҳали аниқланмаган, аммо пастки чегара 14 ёшдан 16 ёшгача бўлиши кутилмоқда", деб ёзади Тhe Guardian.