Норвегия иттифоқчилари билан биргаликда Украина Руминиядан Patriot ҳаво мудофаа тизимини олиши учун деярли 120 миллион евро ажратади.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Йонас Гар Стере маълум қилди.
Унга кўра, Норвегия иттифоқчилар, жумладан, АҚШ ва Германия Руминия томонидан Украинага яна бир Patriot тизимини тақдим этишни молиялаштирадиган лойиҳа учун 118 миллион евро ажратади.
"Россия ҳужумлари давом этмоқда ва Украина учун ҳаво мудофааси тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун қўшимча ҳаво мудофаасига муҳтож ва мен Украинага янги Патриот тизимини олишда ёрдам бера олганимиздан жуда хурсандман", деди у.
Аввалроқ Норвегия Украинага мамлакат энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун 250 миллион евро миқдоридаги янги ёрдам пакетини тақдим этиши хабар қилинганди.