Норвегия Россиянинг оммавий қуролланиши фонида Франциянинг "ядровий соябони"га қўшилади – Reuters.
Норвегиянинг Франция ядровий тийиб туриш ташаббусида иштирок этиш режалари ҳақида мамлакат бош вазири Йонас Гар Стёре маълум қилди.
"Биз буни Европадаги хавфсизлик сиёсати соҳасидаги вазиятдан келиб чиқиб, Россиянинг, жумладан, ядровий соҳадаги кенг кўламли қайта қуролланиши ва унинг бошқа бир Европа давлатига қарши олиб бораётган тўлиқ ҳажмли уруши фонида амалга оширмоқдамиз", — дейди сиёсатчи.
У тинчлик даврида Норвегия ҳудудида ядровий қурол жойлаштирилмаслигини қўшимча қилди.
27 май куни Стёре Парижга етиб келди. У ерда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашиб, икки давлат ўртасида мудофаа соҳасидаги битимни имзолашни режалаштирмоқда — ушбу келишув доирасида Осло Франциянинг "ядровий соябони"га қўшилади.
Аввалроқ Франциянинг ядровий ташаббусига Полша ва Литва қўшилган эди. Ушбу икки давлат, худди Норвегия каби, Россия билан чегарадош ҳисобланади.