Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Норвегия маликасининг тўнғич ўғли тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди – DW

Норвегия маликасининг тўнғич ўғли тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди – DW

Нашрнинг ёзишича, 29 ёшли Мариус Борг Хёйби иккита зўрлаш эпизоди, битта оилавий зўравонлик ҳолати ва бир қатор бошқа жиноятларда айбдор деб топилди. У энг оғир айбловлар, жумладан зўрлаш бўйича айбини тан олмади; унинг ҳукм устидан апелляция бериш ҳуқуқи бор. Айблов томони Хёйбини етти йил-у етти ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилишни талаб қилган эди.

2001 йилда онаси Метте-Марит валиаҳд шаҳзода Хоконга турмушга чиққанидан кейин қироллик оиласи аъзосига айланган Мариус Борг Хёйби зўрлаш билан боғлиқ бошқа иккита айблов бўйича оқланди.

Етти ҳафта давом этган суд жараёни жамоатчиликнинг диққат марказида бўлди: эшитувлар давомида Хёйбининг гиёҳвандликка қарамлиги, жинсий алоқалар акс этган ҳаваскорлик видеоёзувлари ва иш материалларига тиркалган 800 дан ортиқ электрон хатлар муҳокама қилинди. Судда маълум қилинишича, зўрлаш эпизодларидан бири валиаҳд шаҳзоданинг оилавий уйи ертўласида содир бўлган.

Киритилди: Бугун 15:08. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!