Норвегиянинг Теҳрондаги элчиси Поль Бьёрнестад Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати туфайли Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Дипломатга АҚШ ва Исроил Эронга қарши Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланаётгани ҳақида хабар берилган.
Нашрнинг таъкидлашича, Бьёрнестадга Starlink тармоғи Халқаро телекоммуникация иттифоқида рўйхатдан ўтган мамлакат сифатида Норвегия ушбу тизимнинг Эрон ҳудудига рухсатсиз кенгайишининг олдини олишга мажбур эканлиги ҳақида хабар берилган.
"Эрон Норвегия ҳукуматидан Эрон суверенитети ва миллий хавфсизлигини бузадиган фаолиятни тўхтатиш учун шошилинч ва самарали чоралар кўришни талаб қилди", деб хабар беради Fars.