Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг 2025 йил 24 сентябрдаги қарорига асосан, қарздор Н.Э. томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонида қурилган ноқонуний иншоотни бузиш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд эди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Ургут туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантиришлар берилган бўлса-да, қарздор томонидан ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиниб, ноқонуний қурилмани ихтиёрий равишда бартараф этиш чоралари кўрилмаган.
Шунга қарамасдан, 2026 йил 14 апрель куни мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Натижада 0,0111 гектар ер майдони ва ушбу ҳудудда жойлашган 110 квадрат метр ҳажмдаги ноқонуний қурилма бузилди.
Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида ер майдони қонуний эгаси М.М.га қайтарилди ҳамда суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасида ишлар изчил давом эттирилмоқда.