Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ноқонуний дори воситалари билан "тўлдирилган" омборхона фош этилди

Ноқонуний дори воситалари билан "тўлдирилган" омборхона фош этилди

Наманган вилоятида 1,2 млрд сўмлик тегишли ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган омборхоналар аниқланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.П. Наманган шаҳридаги "Лола" ҳамда "Озод" МФЙ ҳудудида жойлашган 2 та товарлар сақлаш омборини ижарага олиб, ушбу омборхоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:12 28.07.2024. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!