Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ноқонуний дарахт кесган фуқаро 13 миллион 940 минг сўм тўлайди

A A A
Ноқонуний дарахт кесган фуқаро 13 миллион 940 минг сўм тўлайди

Наманган шаҳар Экология бўлими инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ҳудудларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, ноқонуний дарахт кесиш ва сув ҳавзаларини ифлосланишини олдини олиш бўйича рейд тадбири ўтказилди.

➖Тадбир давомида шаҳар марказида жойлашган З.М.Бобур истироҳат боғида ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланди.

➖ Фуқаро ўзининг бу хатти-ҳаракати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир этган, яъни дарахтни қонунга хилоф равишда кесган.

🔴 Ҳолат бўйича фуқарога ушбу моддага асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг беш баробари миқдорида, 1 700 000 сўм жарима тайинланиб, 12 240 000 сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди.

Киритилди: 20:56 21.02.2024. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!