Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Номулкий турдаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда

Номулкий турдаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги номулкий турдаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда.

Хусусан, жорий йилда иш юритувда жами 6 941 та номулкий турдаги ижро ҳужжатлар бўлиб, шундан 948 таси ноқонуний қурилма бузиш, 1 517 таси уйга киритиш ёки чиқариш, 1 401 таси бола олиб бериш ёки бола билан учраштириш, 255 таси ишга тиклаш ва 2 820 таси бошқа номулкий турдаги ижро ҳужжатларни ташкил этган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2 832 та ижро ҳужжатлар бўйича якуний қарорлар қабул қилинган бўлиб, шундан 1 501 та ижро ҳужжатларнинг ижроси амалда тамомланган.

Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан, туманнинг “Заргарлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ноқонуний қурилган дўкон бартараф этилиб, ер майдони ўз ҳолига қайтарилди.

Қолдиқдаги 4 109 та номулкий турдаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: 16:30 26.09.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!