❌ Касаллик тури ва беморнинг ҳолати бўйича ногиронликни қанча муддатга, қайси гуруҳга белгилаш ҳамда реабилитация тадбирларини аниқлаштириш ҳақида ягона стандартлар мавжуд бўлмаганлиги ва тизим рақамлаштирилмаганлиги сабаб ногиронликка доир хулосаларда ва уни белгилашда хатоликлар мавжуд бўлган.
✅ Янги қарор билан ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати бўйича ногиронликни ягона мезон (стандартлар) асосида электрон белгилаш имконияти яратилди.
📆 Тизим дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида ишга туширилади.
🖥 Бунда беморнинг маълумотлари асосида ногиронлик гуруҳи ва муддати, ўзгалар парваришига, тиббий реабилитацияга ҳамда протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожлигига оид маълумотлар автоматик равишда инсон омилисиз “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.