Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нодавлат боғчаларда тарбияланаётган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун тўловларнинг бир қисми тўлаб берилади

 Нодавлат боғчаларда тарбияланаётган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун тўловларнинг бир қисми тўлаб берилади

“Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3693-сон, 23.10.2025 й.)

🏛 Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

✅ Ота-оналар тўловининг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари рўйхати ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.

📝 Айрим тоифадаги оилаларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

✔️ Компенсация оилавий МТТга ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади.

Киритилди: 08:41 25.10.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!