“Нобель” мукофотидан ҳам воз кечиш мумкин эканми?” деб сўрашингиз мумкин. Ҳа, мумкин, фақат ўз хоҳиш билан эмас, сиқув остида. Бундай ҳол рус ёзувчиси Борис Пастернак билан 1958 йилда содир бўлган. Айнан шу йили “Нобель” комитети унга “Доктор Живаго” романи учун тақдирланиши ҳақидаги қувончли хабарни етказган эди.
Бунга жавобан ёзувчи телеграмма юборди: “Беҳад миннатдорман, таъсирландим, лолман ва хижолатдаман”. Шундан кейин Совет Иттифоқи Комунистик Партиясининг Марказий Комитети томонидан Пастернакнинг сиқувга олиниши бошланди. Ўз ватанида ҳаёти давомида қилган меҳнати, ёзган асарлари антисовет, яъни шўролар тузумига қарши, деб тан олинди, маҳоратининг дунё миқёсида тан олиниши эса – давлатга қарши муносабат деб баҳоланди.
Ҳужумлар газетадаги мақолаларда ҳам давом этди, Борис Пастернакни ёзувчилар уюшмасидан чиқариб юбордилар, унинг томонидан таржима қилган песалар театр репертуаридан олиб ташланди. Иш шу даражага етдики, уни Совет Иттифоқи фуқаролигидан чиқаришни талаб қилишди. Бу охирги томчи ёзувчининг сабр косасини тўлдириб юборди ва у охир-оқибат меҳнатлари эвазига эришган ушбу нуфузли мукофотдан воз кечишга мажбур бўлган.
Йиллар ўтиб, ҳақиқат қарор топди, бироқ ёзувчининг ўзи бу қувончли кунларга етиб кела олмади. “Нобель” мукофотининг диплом ва медали ёзувчининг ўғлига топширилди.
Manba: odam.uz