Бугун 26 июнь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нима учун “Кальяри” Шомуродовни ўзида олиб қолмади?

Нима учун “Кальяри” Шомуродовни ўзида олиб қолмади?

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ҳамда “Рома” клуби ҳужумчиси “Кальяри” клуби нима учун ижара муддатини узайтирмагани ҳақидаги айтди. Бу ҳақда у “ТopPodcast” YouTube каналига маълум қилди, деб ёзди Daryo.uz нашри.

Шомуродовнинг фикрича, “Кальяри” жамоаси “Рома” клуби сўраган ижара нархини тўлай олмаган ва шу сабабдан футболчи Рим клубига қайтган.

Бундан ташқари, Италиянинг “Парма” клуби Шомуродов ва яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевга қизиқаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Гап-сўзлар доим бўлади. Аббоснинг “ЦСКА” билан шартномаси бор. Клублар келишиб, расман ахборот бергачгина билиб олиш мумкин. Унгача бирор нима дейиш қийин”, — дейди Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов.

Футболчи “Женоа” клуби унга жуда ёқиши, Италияга биринчи келганида яхши кутиб олиб, ривожланишига ёрдам берганини алоҳида таъкидлади.

2015 йилда Ўзбекистон терма жамоасида дебютини ўтказган Элдор Шомуродов 70 та учрашувда қатнашган ва 40 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Киритилди: 11:55 14.06.2024. Ўқилди: 4460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!